Париж-2024: Умумий медаллар жадвалида қайси давлат етакчилик қилмоқда
PARIS. Kazinform - Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган Олимпиада ўйинларида Қозоғистон терма жамоаси медаллар ҳисоби бўйича умумжамоа ҳисобида пастлаб, 12-ўринни эгаллади.
Ҳозирча Қозоғистон ҳисобида 1 та олтин ва 2 та бронза бор.
Япон спортчилари умумжамоа ҳисобида 7 та олтин, 2 та кумуш, 4 та бронза медаллар билан пешқадамлик қилдилар.
Хитой терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. Улар ҳисобида 6 та олтин, 6 та кумуш ва 2 та бронза бор.
Кучли учликни 5 та олтин, 8 та кумуш ва 4 та бронза медали билан Франция терма жамоаси якунлаб турибди.
Умуман олганда, ҳозиргача 34 давлат спортчилари Париж Олимпиадасида совринли ўринларни қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, 30 июлда Париж Олимпиадасида қозоғистонлик спортчилар спортнинг беш тури – стенддан отиш, дзюдо, бокс, сузиш ва камондан отиш бўйича баҳслашди.