Париж-2024: Олимпиадада Қозоғистон шарафини ҳимоя қиладиган эшкак эшувчилар ҳақида нималарни биламиз

Фото: Фото: x.com/jeuxolympiques

ASTANA. Kazinform — Бугун Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари бошланишига роппа-роса 4 кун қолди.

Шу муносабат билан бугун академик эшкак эшиш, байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Қозоғистон шарафини ҳимоя қилаётган спортчилар ҳақида қисқача маълумот бермоқчимиз.

Олимпиадага борадиган спортчилар ҳақида қисқача маълумот:

Академик эшкак эшиш бўйича

Владислав Павлович Яковлев - 1993 йил 1 январда Қарағанди вилояти, Темиртау шаҳрида туғилган.

Фото: Дирекция развития спорта РК

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича

Сергей Александрович Емельянов - 1995 йил 19 майда Чимкентда туғилган.

Фото: Дирекция развития спорта РК

Сергей Александрович Токарницкий - 1993 йил 1 февралда Украинада туғилган. 2013 йилдан бери у Қозоғистон номидан чиқишни афзал кўрди.

Фото: Дирекция развития спорта РК

Мария Сергеевна Бровкова - 2005 йил 31 январда Орал шаҳрида туғилган. 2023 йил ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпиони

Фото: Дирекция развития спорта РК

Тимур Улугбекович Хайдаров -1996 йилда Ўзбекистонда туғилган. 2024 йилги Осиё чемпиони.

Фото: Дирекция развития спорта РК

Руфина Руслановна Искакова – 2003 йил 13 октябрда Чимкент шаҳрида туғилган. 2024 йил 2 карра Осиё чемпиони. 2023 йилда 23 ёшгача бўлганлар ўртасида жаҳон чемпиони.

Фото: Дирекция развития спорта РК

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоаси спортнинг 25 тури бўйича Олимпия ўйинларига 92 та йўлланма қўлга киритди.

Хусусан, спортчилар бокс, дзюдо, гимнастика, енгил атлетика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, ўқ отиш, қиличбозлик, юнон-рум кураши, эркин кураш, камондан отиш, стендда отиш, теннис, велошоссе, сузиш, замонавий бешкураш, таэквондо, велотрек, батут гимнастикаси, бадминтон, академик эшкак эшиш, бадиий гимнастика, триатлон, стол тенниси, қояга кўтарилиш ва брейкинг бўйича Олимпия ўйинларида иштирок этади.

Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади. Ўйинларда 205 давлатдан 10 500 нафар спортчи иштирок этиши режалаштирилган. Унда 32 спорт туридан 329 та медаллар жамланмаси ўйналади.