Париж-2024: Қозоғистон терма жамоасидаги энг ёш ва энг кекса спортчи ким
ASTANA. Kazinform - Франция пойтахти Парижда бўлиб ўтаётган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилаётган энг ёш спортчи 17 ёшда, энг ёши каттаси эса 37 ёшда.
Энг ёш спортчи Батирхан Толеуғали 17 ёшда булиб, у таэквандо буйича юртимиз шарафини химоя килади. Энг кекса спортчи эса бу йил 37 ёшга тўлади.
У қиличбозлик баҳсларида қатнашаётган Эльмир Алимжанов.
Бундан ташқари, эътиборларингизга терма жамоа спортчилари ҳақида 10 та фактни тақдим этамиз.
— Қозоғистонда 25 та спорт тури бўйича 80 нафар спортчи 92 та лицензияга эга. Энг кўп лицензияни боксчилар қўлга киритди (10 та лицензия).
— Париж Олимпиадасига борадиган 54 нафар спортчи ёзги ўйинларда илк бор иштирок этмоқда.
— Қозоғистон биринчи марта брейк ва бадминтон бўйича Олимпиадага йўлланма олди. Брейкдан Амир Закиров, бадминтондан Дмитрий Панарин мамлакат шарафини ҳимоя қилади.
— Қиличбозлик бўйича Қозоғистон терма жамоаси тарихда биринчи марта жамоавий баҳсда иштирок этади.
— Бокс бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси ёзги ўйинларга илк бор уч нафар спортчини олиб боради.
— Қозоғистон ёзги Олимпия ўйинларида илк бор гимнастиканинг уч тури (батут, спорт ва бадиий) бўйича иштирок этмоқда.
— Энг ёш спортчи - 17 ёшли Батирхан Толеуғали (таэквондо).
— Энг кекса спортчи - 37 ёшли Эльмир Алимжанов (қиличбозлик).
— Қозоғистон терма жамоаси сафида тўртинчи бор ёзги ўйинларда икки нафар спортчи қатнашмоқда.
— Булар спортчи - Ольга Сафронова ва академик эшкак эшувчи Владислав Яковлев.
— Елдос Сметов (дзюдо), Кирилл Герасименко (стол тенниси) ва Елена Потапенко (ҳозирги бешкураш) Олимпиада ўйинларида учинчи бор иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Ўйинда 205 мамлакатдан 10 500 нафар спортчи иштирок этади.
Унда 32 спорт туридан 329 та медаллар жамланмаси сараланади.