Париж-2024: Бадминтон, Қояга кўтарилиш, Брейкинг ва сузиш бўйича мамлакат шарафини ким ҳимоя қилади

Фото: Фото: Спортты дамыту дирекциясы

ASTANA. Kazinform — Бугун Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари бошланишига роппа-роса 6 кун қолди.

Шу муносабат билан бугун сизларга бадминтон, қояга кўтарилиш, брейкинг ва сузиш бўйича Қоғистон шарафини ҳимоя қилаётган спортчилар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтмоқчимиз.

Олимпиадага борадиган спортчилар ҳақида қисқача маълумот:

Бадминтон

Дмитрий Андреевич Панарин - 2000 йил 8 январда Қостанай шаҳрида туғилган.

Фото: Дирекция развития спорта РК

Қояга кўтарилиш

Амир Аидарули Маймуратов - 1995 йил 19 июлда Уржар қишлоғида (Шарқий Қозоғистон вилояти) туғилган.

Фото: Дирекция развития спорта РК

Брейкинг

Амир Вадимович Закиров - 1997 йил 10 октябрда Петропавл шаҳрида туғилган.

Фото: Дирекция развития спорта РК

Сузиш

Адилбек Рустемули Мусин – 1999 йил 4 октябрда Астана шаҳрида туғилган.

Фото: Дирекция развития спорта РК

Ксения Юрьевна Игнатова - 2005 йил 2 августда Қарағанди вилоятининг Саран шаҳрида туғилган.

Фото: Дирекция развития спорта РК

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда тўрт йилда бир бўладиган мусобақага йўлланмани қўлга киритган қозоғистонлик спортчилар сўнгги машғулотларни ўтказяптилар. Қозоғистон терма жамоаси спортнинг 25 тури бўйича Олимпия ўйинларига 92 та йўлланма қўлга киритди.

Хусусан, спортчиларимиз бокс, дзюдо, гимнастика, енгил атлетика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, ўқ отиш, қиличбозлик, юнон-рум кураши, эркин кураш, камондан отиш, стендда отиш, теннис, велошоссе, сузиш, замонавий бешкураш, таэквондо, велотрек, батут гимнастикаси, бадминтон, академик эшкак эшиш, бадиий гимнастика, триатлон, стол тенниси, қояга кўтарилиш ва брейкинг бўйича Олимпия ўйинларида иштирок этади.

Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади. Ўйинларда 205 давлатдан 10 500 нафар спортчи иштирок этиши режалаштирилган. Унда 32 спорт туридан 329 та медаллар жамланмаси ўйналади.