“Пари Сен-Жермен” клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалига йўл олди

Фото: Фото: Сhampionat.com

ASTANA. Kazinform – Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клуби футбол бўйича клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалига йўлланма олди.

Франциялик клуб ушбу учрашувда ишончли ўйин намойиш этди. Атиги тўққиз нафар футболчи билан Германия клубига қарши муваффақиятли ҳаракат қилди. Учрашув пайтида жамоа сафидан Вильям Пачо 82-дақиқада, Лукас Эрнандес эса 92-дақиқада қизил карточка олиб, майдондан четлатилди.

Шунга қарамасдан, ПСЖ рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Францияликлар сафидан Дезире Дуэ 78-дақиқада, Усман Дембеле эса 96-дақиқада гол урди.

Эндиликда улар 9 июль куни ярим финалда «Реал Мадрид» (Испания) ва «Боруссия Дортмунд» жуфтлигидан ғолиб чиққан жамоа билан тўқнаш келади.

Шунингдек, Бразилиянинг «Флуминенсе» клуби Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» жамоасини, Англиянинг «Челси» клуби эса Бразилиянинг «Палмейрас» жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақани давом эттириш имкониятига эга бўлди. «Флуминенсе» ва «Челси» 8 июль куни ярим финалда ўйнайди.

Жаҳон чемпионати соврин жамғармаси – 1 миллиард АҚШ доллари. Мусобақа ғолиби бўлган жамоа 125 миллион доллар мукофот пулини қўлга киритади. Қолган маблағ мусобақада иштирок этаётган 31 клуб ўринларига қараб тақсимланади. Чемпионатда жами 32 жамоа иштирок этмоқда.