Параосиё ўйинлари: Қозоғистонлик пара сузувчилар бронза медалини қўлга киритди
08:36, 26 Октябрь 2023
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг аралаш комплекс эстафета баҳсларида қозоғистонлик пара сузувчилар бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform.
Қозоғистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг 4х50 м аралаш комплекс эстафета баҳсларида қатнашди. Мусобақа давомида қозоғистонлик пара сузувчилар бронза медалини қўлга киритди. Кўрсаткич 3:03,74.
Биринчи ўрин Хитой жамоасига (2:30,36), иккинчи ўрин Япония терма жамоасига (2:49,49) насиб этди.
Ҳозиргача Қозоғистон терма жамоаси ҳисобида 31 та медаль бор. Улардан 5 та олтин, 10 та кумуш, 16 та бронза.
Бу йил Параўйинларда мамлакат шарафини спортнинг 14 тури бўйича 131 нафар спортчи ҳимоя қилади.