«Чакана савдонинг 60 фоизи савдо корхоналари ва ташкилотларига тегишли. Анъанавий чакана савдонинг энг катта ҳажми Алмати (3,4 трлн. тенге, пасайиш 7,9% га тенг) ва Нур-Султанда (1,3 трлн тенге, пасайиш 8,9 фоиз) кузатилди. Шарқий Қозоғистон ва Қарағанди вилоятлари ҳам бу кўрсаткич 1 триллион тенгедан ошган. Бошқа ҳудудларда чакана савдо ҳажми 170,5 миллиарддан 708,3 миллиард тенгегача бўлган.
Чакана савдо таркибида ноозиқ-овқат товарлари катта ўрин тутади: 7,1 триллион тенге (бу кўрсаткич 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 5,1 фоизга паст).
Умумий ритейлда чакана савдода озиқ-овқат савдосининг улуши 38,3% га етди (илгари бу 33,4% эди).
Муаллиф: Аян Бекенўғли