“Бугунги кунда Боку икки давлат ўртасидаги икки томонлама сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришда алоҳида аҳамиятга эга. Биз қозоғистонликларнинг Озарбайжон пойтахтига қизиқиши ортиб бораётганини кузатмоқдамиз”, - деди Алим Байель.
Озарбайжон Республикаси Давлат чегара хизмати маълумотларига кўра, қозоғистонликлар 2024 йил январь-апрель ойларида Озарбайжонга ташриф буюрган хорижликлар орасида бешинчи ўринда туради.
“Умуман олганда, ўтган йили Озарбайжонга Марказий Осиёдан келган ҳар иккинчи сайёҳ Қозоғистондан келган”, - деди дипломат.
Элчи, шунингдек, Бокуни БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси – COP29 иштирокчилари конференциясининг 29-сессиясига мезбонлик қилаётгани билан табриклади.
“Қозоғистон тадбирда фаол иштирок этади ва саммитни муваффақиятли ташкил этишда Озарбайжонга ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр”, — деди Қозоғистон миссияси раҳбари.
Ўз навбатида Эльдар Азизов қардош Озарбайжон ва Қозоғистон ўртасидаги алоҳида муносабатларга, шунингдек, ҳамкорликнинг бугунги юксак даражасига эришишда Президентлар Илҳом Алиев ва Қасим-Жомарт Тоқаевнинг ролига эътибор қаратди.
“Озарбайжон бизнеси Қозоғистонда фаол ишламоқда. Мен Қозоғистон бизнесининг вакилларини Бокуга ишлашга таклиф қилмоқчиман. Мэрия қозоғистонлик тадбиркорлар учун турли соҳаларда, жумладан, қурилиш соҳасида ҳам қулай шарт-шароитлар яратишга тайёр”, - деди Боку ижроия ҳокимияти раҳбари.
Томонлар икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирларни муҳокама қилар экан, Боку ва Астана ўртасидаги қардошлик муносабатларини ривожлантириш бўйича кейинги қадамларни кўриб чиқдилар.