Озарбайжондан 2 ойда Ўзбекистонга 2 минг нафар турист келган

Фото: Фото: ЎзА

TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-февраль ойларида жами 2 минг нафар Озарбайжон фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,7 % га ошган.

Жорий йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрган Озарбайжон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

  • сайёҳлик – 1 129 нафар;
  • қариндошларни йўқлаш – 793 нафар;
  • хизмат юзасидан – 117 нафарни ташкил этган.