Тергов маълумотларига кўра, Мухаммад Алиев исмли гумонланувчи (лақаби — Абу Малик) 2022 йил сентябридан бошлаб хорижий махсус хизматлар вакиллари билан алоқа ўрнатган. Улар топшириғига кўра, у радикал диний қарашдаги шахсларни саралаб, чет эл ҳудудида диверсия-террорчилик гуруҳи тузишга уринган.
“Мухаммад Алиев хорижда бўлган пайтда махсус хизматлар манфаати йўлида Озарбайжон фуқароларини тарғиб қилиб, уларни ўз сафига жалб этишга урингани ва ҳамкорликдан бош тортганларни таъқиб қилишда қатнашгани аниқланди”, – дейилади DTX тарқатган расмий баёнотда.
Идора маълумотига кўра, мазкур иш юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Озарбайжон қонунчилигига мувофиқ, бир нечта жиноий моддалар бўйича жиноят иши қўзғатилган.