Озарбайжон президентлигига номзодлар сони 15 кишига етди
09:40, 24 Декабрь 2023
Озарбайжон президентлигига номзодлар сони 15 кишига етди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Тrendга таяниб хабар беради.
Марказий сайлов комиссияси раиси Мазоҳир Паноҳов 23 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилишда 7 нафар номзод тасдиқланганини маълум қилди. Яна 8 нафар номзодни тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 7 декабрь куни президент Илҳом Алиев Озарбайжонда навбатдан ташқари президентлик сайловини ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. Сайлов 7 февралга белгиланган.