Озарбайжон пойтахтидаги киностудияда портлаш юз берди

Фото: Фото: trend.az

ASTANA. Kazinform – Боку шаҳрининг Ясамал туманидаги Ж.Жаббарли номидаги киностудиянинг пиротехника воситалари омборида портлаш содир бўлди. Воқеа жойига полиция ходимлари етиб келди, дея хабар беради Trend.

Озарбайжон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда хавфсизлик чоралари кўрилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, фуқаролар орасида қурбонлар йўқ, полиция портлаш содир бўлган ҳудудни назоратга олган. Ёнғинни ўчириш ишлари давом этяпти.