Шундан 183,8 миллион АҚШ доллари «Дарбанд – Бойсун – Элбаён» автомобиль йўлининг 5-70 км ва «Мангузар – Жарқўрғон – Бандихон – Олтинсой – Денов» автомобиль йўлининг 128-174 км қисмларини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга оширишга йўналтирилади.
Шунингдек, Сурхондарё лойиҳасини амалга оширишга 90 миллион АҚШ доллари йўналтирилади. Шу билан бирга «Ғўзор – Бухоро – Нукус – Бейнеу» автомобиль йўлининг 228-315 км қисмини реконструкция қилиш лойиҳасини якунлашга сарфланади.
Қайд этилишича, лойиҳани амалга ошириш муддати 6 йил.