TASHKENT. Kazinform - Қувайтда Осиё от спорти федерацияси (AEF)нинг ўтказилган навбатдаги Бош ассамблеяси йиғилишида ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати Тошкентда ўтказилиши бўйича қарор қабул қилинди, деб хабар беради Kazinform агентлиги UzAга таяниб.
Йиғилиш давомида янги Олимпия циклида Осиё мамлакатларида от спортини янада ривожлантиришга доир қатор масалалар кўриб чиқилди. Ортда қолган 2024 йилги натижалар, мусобақалар сарҳисоби таҳлил этилди.
Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Ғозиев қатнашган ассамблея давомида делегатларнинг овоз бериши натижасида жорий йилнинг 1-3 апрель кунлари Тошкент конкур бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати мезбонлигини қабул қилиш ҳуқуқига эга чиқди.
Режага мувофиқ, мазкур чемпионат Тошкентдаги “Universal Horses Stable” мажмуасида ташкил этилади.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.