Осиё ўйинлари: Ўзбекистонлик дзюдочи Муроджон Йўлдошев олтин медаль соҳиби

Фото: Фото: ЎзА

Хитойда ўтаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистонлик спортчи яна бир олтин медални қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Дзюдо бўйича Ўзбекиситон шарафини ҳимоя қилган Муроджон Йўлдошев финалда 73 килограмм вазн тоифасида япониялик Соичи Хашимотони мағлубиятга учратди ва Осиё ўйинлари чемпиони бўлди.

Шунингдек, таэквондо баҳсларида Мадинабону Маннопова ярим финалда таиландлик рақибасига имкониятни бой бериб қўйди ва Осиё ўйинларининг бронза медали билан мамлакатга қайтадиган бўлди.