Осиё ўйинлари: Бугун 38 та медаллар тўплами ўйналади
09:29, 25 Сентябрь 2023
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида 19-Осиё ўйинлари мусобақаси давом этмоқда: бугун спортнинг 11 тури бўйича 38 та медаль баҳоланади, деб хабар беради Kazinform.
Бугун гимнастика, крикет, велоспорт, қиличбозлик, камондан отиш, эшкак эшиш, скейтборд, дзюдо, сузиш, таэквондо ва ушу бўйича финал баҳслари ўтказилади.
Ҳозирда ХХР 20 та олтин медални қўлга киритиб, Осиё ўйинларида пешқадамлик қилмоқда. Жанубий Корея терма жамоаси иккинчи, Япония эса учинчи ўринда. Қозоғистон ҳозирда 10-ўринда.
Ханчжоу шаҳрида 23 сентябрдан 8 октябргача бўлиб ўтадиган XIX Осиё ўйинларида 61 та спорт тури бўйича 481 та медаллар жамланмаси баҳоланади. Қозоғистон терма жамоаси спортнинг 30 тури бўйича совринли ўринлар учун кураш олиб боради.