Осиё чемпионати: Қозоғистон терма жамоаси медаллар жадвалида бугун қайси ўринда

Фото: Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг медаллар жадвалида Қозоғистон терма жамоаси бугунги иккита олтин медалдан кейин қайси ўринда тургани маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бугун қозоғистонлик Алексей Луценко Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг шосседа велоспортида ғолиб чиқди.

Шунингдек, қозоғистонлик эшкак эшишчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кумуш медалини қўлга киритди.

Ҳозир терма жамоа ҳисобида 43 та медал (5 олтин, 9 кумуш, 29 бронза) мавжуд.

Қозоғистон медаллар жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.

Бу борада Хитой 277 медал (153 олтин, 82 кумуш, 42 бронза) қўлга киритди.

Кейинги ўринларда Жанубий Корея (136 та медал: 31 та олтин, 42 та кумуш, 63 та бронза), Япония (125 та медал: 33 та олтин, 45 та кумуш, 47 та бронза).

Биринчи ўнталикдаги жамоалар рўйхати:

Хитой - 153-82-42 (277)

Жанубий Корея - 31-42-63 (136)

Япония - 30-35-59 (124)

Ҳиндистон - 13-24-25 (62)

Ўзбекистон - 13-14-21 (48)

Тайван - 12-10-17 (39)

Таиланд - 9-10-14 (20)

Шимолий Корея - 7-10-5 (22)

Гонконг - 6-5-24 (45)

Баҳрайн - 6-1-4 (11)

Қозоғистон – 5-9-29 (43).

 

Муаллиф: Адилжан Умбет