Кенг қамровли минтақавий иқтисодий ҳамкорликка Австралия, Бруней, Камбоджа, Хитой, Япония, Лаос, Янги Зеландия, Сингапур, Таиланд ва Вьетнам киради. 1 февралдан эса Жанубий Корея унга қўшилади. Мьянма, Филиппин, Индонезия ва Малайзия каби давлатлар уни ратификация қилиши керак.
«Ушбу келишувнинг кучга кириши Сингапур ва иштирокчи давлатлар ўртасидаги савдо ва ишбилармонлик алоқаларига туртки беради», - деди пайшанба куни Сингапур савдо ва саноат вазири Ган Ким Ён.
Баёнотда оптималлаштирилган талабларга мувофиқ минтақадаги корхоналарга яхши имтиёзлар берилиши айтилган.