Осиё инсоният цивилизацияси ривожига катта ҳисса қўшган - ҚР Президенти

Фото:
ASTANA. Kazinform – Осиё инсоният цивилизацияси ривожига катта ҳисса қўшди. Бу ҳақда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг VI саммитида сўзлаган Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Менимча, олдимизда турган энг муҳим вазифа халқаро муносабатларда мисли кўрилмаган таҳдидлар шароитида барқарорликка эришишдир. Кўп томонлама механизмларга янги туртки бериш ва очиқ мулоқотга қайтиш жуда муҳим», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбари Осиёнинг инсоният цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшганини алоҳида таъкидлади.

«Биринчи навбатда, биз Осиё қитъасининг халқаро муносабатларин глобал тизимида аҳамиятини кучайтириш учун янги дунё кун тартибини шакллантиришга ҳаракат қилишимиз керак. Маълумки, Осиё инсоният цивилизацияси ривожига катта ҳисса қўшган», - деди Қозоғистон Президенти.



Муаллиф: Марлан Жиембай