Осиё чемпионати: Қозоғистонлик ёш боксчилар 22 та медални қўлга киритди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Иорданияда бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди. Қозоғистон эркаклар терма жамоаси ушбу мусобақада 22 медални қўлга киритади, дея хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.

22 та медалдан 6 таси олтин, 7 таси кумуш ва 9 таси бронза медалидир.

Ўсмирлар ўртасида Айдар Қадирхан (52 кг), Тўрехан Сабирхан (57 кг), Ахмет Усен (63 кг) ва Санжар-Али Бегалиев (66 кг), ёшлар ўртасида Егор Егоров (71 кг) ва Темирлан Муқатаев (86 кг) олтин медални қўлга киритди.

Ўсмирлар ўртасида кумуш медалларни Муҳаммад-Али Жанболат (75 кг), Аслан Елдибайули (+80 кг), ёшлар ўртасида Алмат Абдуали (51 кг), Ислам Советов (67 кг), Даулет Тўлемисов (75 кг), Султанбек Айбарули (80 кг) ва Ердос Шарипбек (92 кг) қўлга киритди.

Ўсмирлар ўртасида бронза медали соҳиблари Бексултан Боранбек (48 кг), Бек Жолдасбек (50 кг), Султан-Бейбарис Абилаев (54 кг), Алексей Хаванцев (60 кг) ва Мадияр Бексултанов (80 кг), ёшлар ўртасида эса Бахтияр Анарбаев (57 кг), Акбар Бисарев (60 кг), Мадияр Тайпаков (63,5 кг), Тимофей Поташовлардир (+92 кг).