Оролда ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган от пойгаси бўлиб ўтди
QYZYLORDA. Кazinform — Қизилўрда вилоятининг Орол туманида ғалабанинг 80 йиллигига бағишлаб туман ҳокимлиги соврини учун ҳудудий от пойгаси бўлиб ўтди.
Туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, тадбирда 90 нафарга яқин тулпор иштирок этди.
— Мусобақа той пойгаси билан бошланди. 18 та той пойгага чиқди. Натижада Қазали тумани чавандозлари 1 ва 2-ўринларни эгаллади. Бекаристан би қишлоғида яшовчи О.Смағуловнинг “Хон” номли саман оти биринчи, Жанкент қишлоғида яшовчи С. Оринбасаровнинг “Ниет” номли тўриқ оти иккинчи бўлиб маррага етиб келди. Орол тумани Қизилжар қишлоғидан келган С.Қараумбетовнинг “Адият” номли қора қашқа оти эса учинчи ўринни эгаллади, – дея хабар беради туман ҳокимлиги матбуот хизмати.
Қўнон пойгаси натижасида 10 километрлик масофани оролқумлик “Шулат” номли тўриқ оти биринчи бўлиб босиб ўтди. Кейинги ўрин Ғ.Узақбаевнинг “Тастуяқ” тўриқ отига насиб этган бўлса, Оролқумнинг “Жулдизай” тўриқ оти учинчи ўринни эгаллади.
Шунингдек, мусобақада 15 километрдан иборат бўлган пойга ташкил этилди. Якунда Жалағаш тумани Аққир қишлоғидан келган “Хонтўриқ” оти маррага биринчи келди. Кейинги икки ўрин Қазали туманидаги Қумжиек қишлоғининг “Олакўз” саман оти ва Орол туманидаги Бўген қишлоғининг “Ақжелен” тўриқ отига насиб этди.
Ғолиб тулпор соҳиблари туман бюджети ва ҳомийлардан ажратилган молиявий мукофотлар билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қизилўрдада автобуслар бир кунга кутубхонага айлангани ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Назерке Саниязова