Орол денгизи балиқлари 8 та давлатга экспорт қилинади

Фото: Фото: ҚР АШМ

QYZYLORDA. Kazinform – Қизилўрда вилоятида жорий йилнинг дастлабки уч ойида 1493,7 тонна балиқ овланган бўлиб, унинг 93 фоизи Кичик Орол денгизига тўғри келади.

Вилоят табиий ресурслар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасидан маълум қилишларича, шу даврда 8 та давлатга 1 минг 193,4 тонна балиқ маҳсулотлари жўнатилди. Вилоятда 11 та балиқни қайта ишлаш корхонаси мавжуд бўлиб, улардан 4 таси ўз маҳсулотларини Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорт қила олади.

«Вилоятда Кичик Орол денгизи, Сирдарё ва балиқчилик учун муҳим бўлган 201 та кўл бор. Улардан Кичик Орол денгизи ва 164 та кўл танлов асосида табиатдан фойдаланувчиларга ижарага берилди. 37 нафари эса захирада», - дейилади бошқарма баёнотида.

Ҳозирда кўлда товар балиқчилик хўжаликлари сони 80 га яқин. Жорий йилда балиқ етиштирувчиларнинг балиқ еми харид қилишлари учун умумий харажатларнинг 30 фоизини субсидиялаш учун вилоят бюджетидан 10,1 миллион тенге ажратилди.

Муаллиф: Назерке Саниязова