ASTANA.Kazinform - 6 июнда кубалик хонанда Зойлин Ибарра «Чили овози» вокал шоусида Димаш Қудайбергеннинг «SOS d’un terrien détresse» қўшиғини ижро этди. Қўшиқ испан тилида ижро этилди, деб хабар беради Kazinform dimashnews.comга таяниб.
Зойлин Ибарра Родригес - кубалик опера қўшиқчиси бўлиб, «Чили овози» шоусида Жузеппе Вердининг афсонавий «Травиата» операсидан ижро этиб, барча ҳайъат аъзоларини ҳайратга солди.
6 июнда Зойлин Димаш ижросидаги «SOS d’un terrien détresse» қўшиғини тақдим этиб, чорак финалга чиқди.
«Димаш ўзининг ажойиб овоз диапазони билан барчани ҳайратга соладиган дунёдаги энг ажойиб ижрочилардан биридир. Одатда қўшиқларда икки ёки уч октава бўлади, лекин бу композицияда Димаш беш октавадан иборат ноталарга эга! Бу мен учун катта синов бўлди», - дея тушунтирди хонанда.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.