Олжас Бектенов миллий иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш бўйича вазифаларни белгилаб берди

Фото: Фото: Ағыбай Аяпбергенов/Kazinform

ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Олжас Бектенов маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор вазирлик ва идораларга аниқ вазифаларни юклади.

“Биринчидан, Молия вазирлиги Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги ҳамда Саноат ва қурилиш вазирлиги билан ҳамкорликда 2026 йил 1 январдан бошлаб қозоғистонлик маҳсулот ишлаб чиқарувчилар рўйхатининг автоматлаштирилган тизимини ишга туширишни таъминласин. 2026 йил 1 августга қадар барча манфаатдор давлат органлари ва квазидавлат сектор харидларни тартибга солувчи қонун ости ҳужжатларини ушбу тизимга мослаштирсин”, – деди Олжас Бектенов Ҳукумат йиғилишида.

Бош вазир берган иккинчи топшириққа кўра, Саноат ва қурилиш вазирлиги Молия вазирлиги ва Миллий иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда саноат корхоналари учун, жумладан, махсус иқтисодий ва индустриал зоналарда инфратузилмани молиялаш чораларини кўриши лозим.

“Учинчидан, Саноат ва қурилиш вазирлиги илғор технология ечимларидан фойдаланган ҳолда импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун маҳаллий корхоналар ўртасида саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқсин”, – деб топширди Олжас Бектенов.