Олтин нархи пасайди, захираси эса кўпайди

Фото: Фото: Ағибай Аяпбергенов / Kazinform

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Миллий банки маълумотига кўра, 31 июль куни 1 грамм олтин нархи 58 524,25 тенгени ташкил этмоқда.

Жорий йилнинг 24 июль, пайшанба куни, ушбу қимматбаҳо металлнинг нархи тахминан 59 402 тенге бўлган.

Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council) хабарига кўра, Қозоғистоннинг олтин захираси 7,4 тоннага ошган. Шу тариқа, мамлакат захирасидаги жами олтин миқдори 298 тоннадан ошди. Халқаро валюта жамғармаси ва Европа Марказий банки ҳисобга олинмаганда, Қозоғистон олтин захираси бўйича дунёда 18-ўринда турибди.

Шунингдек, ҚР Саноат ва қурилиш вазирлиги мамлакатнинг фойдали қазилмалар билан таъминланганлик муддатлари бўйича янгиланган маълумотларни эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирги ишлаб чиқариш ҳажмини инобатга олган ҳолда, Қозоғистондаги олтин захиралари 30 йилга етади.