Тузилманинг диаметри 40–45 километрни ташкил этади, унинг шаклланиши эса тахминан 3 миллиард йил аввал содир бўлган. Олимларнинг таъкидлашича, бу улкан кратер Ернинг архей даврига тегишли бўлиб, сайёрада илк бор материклар шакллана бошлаган даврнинг энг қадимий маълум объектларидан бири ҳисобланади.
Профессор Кристофер Киркланднинг сўзларига кўра, янги тадқиқот ушбу кратерни Ернинг илк геологик тарихидан сақланиб қолган шу турдаги ягона маълум объект сифатида баҳолаш имконини беради. Унинг фикрича, мазкур тузилмани ўрганиш Ер тараққиётининг дастлабки босқичларида кечган жараёнларни яхшироқ тушунишга ёрдам беради.
Олимлар унинг ёшини аниқлаш учун циркон минералларини тадқиқ қилдилар. Бу кристаллар геологик жараёнлар ҳақидаги маълумотларни жуда узоқ вақт сақлаб қолиш хусусиятига эга. Уларнинг изотоп таркибини таҳлил қилиш натижалари кратер тахминан 3 миллиард йил аввал пайдо бўлганини кўрсатди.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, олинган натижалар нафақат объектнинг ёшини аниқлаштирди, балки уни кейинги геологик изланишлар учун ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга эканини кўрсатди.
Эслатиб ўтамиз, Индонезияда ер силкиниши оқибатида улкан чуқурлик ҳосил бўлгани ҳақида хабар берган эдик.