Октябрь ойи бошидан Қозоғистонда сабзавот нархи арзонлашди
ASTANA. Kazinform - Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, октябрь ойи бошидан буён саккизта ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи пасайган, дея хабар беради Kazinform ҚР Савдо ва интеграция вазирлигига таяниб.
6 та номдаги маҳсулот бўйича нарх ҳолати барқарорлигича қолмоқда. 2025 йил 30 сентябрдан 7 октябргача бўлган ҳафта давомида ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари индекси 0 фоизни ташкил этди.
Нархларнинг пасайиши қуйидаги маҳсулотлар бўйича қайд этилди: пиёз – 2,6 фоизга, сабзи – 1,7 фоизга, карам – 1,0 фоизга, картошка – 0,8 фоизга, кунгабоқар ёғи ва шакар – 0,3 фоизга, ун ва гуруч – 0,1 фоизга.
Ҳафта давомида нархлар қуйидаги кўринишда бироз ошди: гречка – 0,7 фоизга, мол гўшти – 0,4 фоизга, сариёғ ва тухум – 0,3 фоизга, сут ва творог – 0,1 фоизга ошди.
Ҳудудий бошқармалар томонидан ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларига максимал 15 фоизлик товар устамасига риоя этилиши устидан назорат ишлари давом этмоқда. Йил бошидан бери белгиланган устама тўловидан ошиб кетганлиги учун 2 293 та маъмурий қарор чиқарилди.