Оғир жиноят содир этгани учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонда қўлга олинди
19:40, 29 Сентябрь 2023
Шарқий Қозоғистон вилоятида полиция оғир жиноят содир этгани учун халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди, дея хабар беради Kazinform Polisia.kzга таяниб.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан Ўскемен шаҳридаги ижарага олинган хонадонлардан бирида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида хорижлик жиноятчи қўлга олинди. 39 ёшли Ўзбекистон фуқароси оғир жиноят, яъни катта ҳажмдаги мулкни ўғирлаш жиноятини содир этгани учун бир йилдан ортиқ вақтдан бери халқаро қидирувда бўлган.
- Ҳозирда қўлга олинган шахс вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди. Ўзбекистонлик ҳамкасбларга жиноятчининг жойлашуви ҳақида хабар берилди, - деди Шарқий Қозоғистон ПД бошлиғи Ерлан Омарбеков.