Бу ҳақда кеча Федерация расмий сайтида маълум қилинди.
«Коронавирус туфайли Қозоғистон Республикаси Ҳукумати Хитой билан чегарадош мамлакатлардан келувчи йўловчи ташувининг барча турига чеклов жорий қилди. Осиё оғир атлетика федерациясининг (AWF) ижроия кенгаши аҳволни зудлик билан ўрганиб чиқиб, қитъа биринчилигини Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчиришга қарор қилди», - дейилган хабарда.
Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати 16-25 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.