Об-ҳаво: Қозоғистонда вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик кутилмоқда

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 2022 йил 17-19 март кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Яқин уч кун ичида Қозоғистоннинг шимолий ярми Шимоли-ғарбий антициклон таъсирида бўлади, шу муносабат билан аёзли, асосан ёмғирсиз об-ҳаво кутилмоқда. Кечаси термометрлар 20...28 даража совуққа етади.

Мамлакатнинг жанубий ярми Жанубий циклон ва унга боғлиқ бўлган атмосфера жабҳалари таъсирида бўлади, ёғингарчилик, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор), шамол кучайиши, музлаш ва ҳаво ҳароратининг пасайиши, кундузи 0..10 даража илиқ, кечаси 0 ... 10 даража совуқ кутилади. Республика бўйлаб туман тушиши кутилмоқда», - дейилади об-ҳаво маълумотида.