ОАВ: Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторининг жанубий ҳудудларига ҳаво ҳужумларини амалга оширмоқда
13:30, 02 Декабрь 2023
Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторининг жанубий ҳудудларида ҳаво ҳужумларини амалга оширмоқда. Ҳужум қилаётганлар - Исроил ҳаво кучлари ва денгиз флоти. Бу ҳақда Kazinform агентлиги TASSга таяниб хабар беради.
Исроил ҳарбий самолётлари Ғазо секторининг жанубий ҳудудларини бомбардимон қилмоқда. Бу ҳақда Ливаннинг Al Mayadeen телеканали хабар берди.
Уларнинг сўзларига кўра, Исроил ҳарбий авиацияси Ғазо сектори жанубида жойлашган Хон-Юнус шаҳрининг Ал-Карара туманида “тартибсиз бомбардимон” амалга оширмоқда. Шунингдек, телеканалнинг хабар беришича, Исроил мудофаа кучлари анклавнинг марказий қисмида жойлашган Дайр ал-Балоҳ шаҳридаги турар-жой ҳудудларига зарба берган.