Борис Жонсон бугун Консерватив партия раҳбари лавозимини тарк этади, бироқ кузда янги бош вазир сайлангунча ўз лавозимида қолади, деб хабар беради ВВС сиёсий муҳаррири Крис Мейсон.
Партия етакчиси лавозими учун кураш шу йилнинг ёзида бўлиб ўтади ва янги бош вазир октябр ойида бўлиб ўтадиган партия конференциясигача ўз вазифасини бажаради.
Бош вазир идораси вакилининг маълум қилишича, Борис Жонсон бугун мурожаат билан чиқиш қилади.