ASTANA. Kazinform — Нью-Йорк ҳуқуқ-тартибот идоралари Вашингтондаги Capital Jewish Museum(Яҳудийлар музейи) яқинидаги отишмадан кейин диний объектлар ва маданий муассасаларда хавфсизликни кучайтирмоқда. Отишма оқибатида Исроил элчихонасининг икки ходими ҳалок бўлди, деб хабар беради ТАСС.
Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идоралари Х (собиқ Twitter) тармоғида маълум қилди.
— Нью-Йорк билан ҳеч қандай алоқаси йўқ бўлса-да, Вашингтонда яҳудийлар ва исроилликларга қарши содир этилган даҳшатли ҳужумга жавобан Нью-Йорк полицияси диний ва маданий объектлар яқинида қўшимча патрул бўлинмалари, қуролли бўлинмалар ва террорга қарши кураш ходимларини жойлаштиради, — дейилади баёнотда.
АҚШ Бош прокурори Пам Бонди ҳужумда гумонланувчи ёлғиз ўзи ҳаракат қилганини ва ҳозирда ҳибсда эканини айтди.
Фожиали воқеа Вашингтондаги Capital Jewish Museum(Яҳудийлар музейи) яқинида юз берди. Шаҳар полицияси бошлиғи Памела Смитнинг сўзларига кўра, бир эркак ва бир аёл (дипломат) ҳалок бўлган. Гумонланувчи музейдаги тадбирдан чиқиб кетаётганларида ўт очган. У ҳибсга олинганида “Фаластинга озодлик!” деб ҳайқирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вашингтондаги Исроил элчихонасининг икки ходими отиб ўлдирилгани ҳақида хабар берган эдик.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.