Нурсултон Назарбоев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашиб, уни мамлакатнинг миллий байрами – Россия куни билан табриклади.
Учрашувда Қозоғистоннинг Биринчи Президенти ва Россия Федерацияси Президенти икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг 30 йиллиги муносабати билан бир-бирини қутлади. Томонлар Қозоғистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик тенг ҳуқуқли мулоқот асосида ривожланиб бораётганини қайд этди.
Нурсултон Назарбоев ва Владимир Путин бир-бирига сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тилаб, Қозоғистон ва Россия халқлари фаровонлиги йўлида дўстона муносабатлар давом этишига ишонч билдирди.