Учрашувда президент A.Гулга «Aстана клуби» ишидаги фаол иштироки учун миннатдорлик билдирди.
- Учрашувда яхши гапирдингиз. Мен сизнинг фикрларингизни қўллаб-қувватлайман. Ўз вақтида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, иқтисодий интеграцияни ривожлантириш йўлида кўп меҳнат қилганмиз. Бу иш ҳали ҳам давом этмоқда», - деди Қозоғистоннинг Биринчи Президенти.
A.Гул «Астана клуби» йиғилиши доирасида глобал кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш долзарблигини таъкидлади ва Нурсултон Назарбоевнинг «Катта Евроосиё» бўйича ҳамкорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашдаги муҳим ролини қайд этди.