Учрашув давомида диний соҳадаги жорий вазият муҳокама қилинди ва Қозоғистоннинг тарихий ва маънавий бойлигини сақлашга қаратилган тадбирларга эътибор берилди.
Шунингдек, Қозоғистон Биринчи Президенти Науризбай хожи Тағанўғлини Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, Бош муфтий этиб сайлангани билан табриклади.
- Сайланишингиз билан табриклайман. Сизнинг тегишли билим ва тажрибага эгалигингизни биламан. Ишларингизда муваффақиятлар тилайман, - деди Елбасы.