Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик Кенгаши котиби Ғизат Нурдаулетов ва Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши котиби Сергей Шойгу раислигидаги музокараларда ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар халқаро ва минтақавий хавфсизликнинг бугунги ҳолатини кўриб чиқдилар. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича зарур чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.
Хавфсизлик Кенгаши аппаратлари ўртасидаги маслаҳатлашувлар келишилган ҳамкорлик режасига мувофиқ мунтазам равишда ўтказиб турилади.
Аввалроқ ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгуни қабул қилгани ҳақида ёзган эдик.