Нур-Султанда юнон-рум кураши бўйича халқаро турнир бўлиб ўтади
19:17, 18 Апрель 2022
NUR-SULTAN. Kazinform - Нур-Султанда юнон-рум кураши бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони Жақсилиқ Ушкемпиров хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтади. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитасига таяниб хабар беради.
2-6 май кунлари Нур-Султанда юнон-рум кураши усталари ўзаро тўқнаш келишади. Халқаро мусобақада 20 ёшгача бўлган полвонлар иштирок этади.