«Янги бизнес ғояларни амалга ошириш учун бериладиган давлат гранти миқдори жорий йилда 200 БҲМ (636 000 тенге)дан 400 БҲМ (1 225 200 тенге) га ошди. Ушбу маблағларни фуқаролардан уларни қайтариш талаб қилинмайди. Грант дастур иштирокчиларига фақат бир марта берилади», - деди Бақит Бекенов.
Унга кўра, жорий йилда тадбиркорлик фаолиятини бошлашга тайёр бўлган 350 нафар фуқарога грант ажратиш кўзда тутилган.