Нур-Султан шаҳар ички ишлар бўлимида Россия Федерациясидан олиб келинган автотранспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш бўйича маълумот берувчи Сall-марказлар очилди. Ҳайдовчилар ўзларини қизиқтирган маълумотлар юзасидан Сall-марказларга мурожаат қилишлари мумкин.
Телефон орқали транспорт воситасидан фойдаланиш ва рўйхатдан ўтказиш ҳақида маълумот олиши, шунингдек, транспорт воситасининг Россия Федерациясида рўйхатдан ўтганлигини текшириш мумкин.
Сall-марказ рақамлари: 8 (7172) 71- 69-77, 67-75-75, 8 705 164 7191, соат 9:00дан 23:00гача (Нур-Султан вақти билан).