Нур-Султанда Республика куни муносабати билан шахмат бўйича халқаро турнир бўлиб ўтади
Бу ҳақда халқаро гроссмейстер Динара Садуақасова президент Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашувда маълум қилди.
«Ўз навбатида мен ҳам академиямиз фаолияти ҳақида гапириб бермоқчиман. Ушбу академия икки шаҳарда мавжуд. Бири пойтахтда, иккинчиси Атирауда. Академияда 1500 дан ортиқ бола таҳсил олади. Биз турли турнирларни фаол ўтказамиз. Август ойида Атирауда йирик халқаро шахмат фестивалини ўтказамиз. Катталар ва болалар ўртасида турнирлар, турли маҳорат сабоқлари ва семинарлар ўтказилади», — деди машҳур шахматчи ва Нур-Султанда ҳам шундай турнир ўтказилиши мумкинлигини таъкидлади.
«Қўллаб-қувватлаганингиз учун яна бир бор раҳмат. 25 октабр Республика байрамига бағишлаб шундай турнирни пойтахтимизда ўтказишга умид қиламиз», — деди Динара Садуақасова.
Эслатиб ўтамиз, Улитауда бўлиб ўтган Миллий қурултойда Президент Республика кунига миллий байрам мақомини қайтаришни таклиф қилган эди.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай