Нур-Султанда қанча уй газ билан таъминланган

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2024 йилга бориб Нур-Султан аҳолиси 100 фоиз табиий газ билан таъминланади. Бу ҳақда ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлигининг Атроф-муҳитни тартибга солиш ва назорат қилиш қўмитаси раиси Зулфуҳар Жолдасов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида қўмита раиси 2024 йилгача Нур-Султан шаҳрини 100 фоизга газлаштириш режалаштирилганини таъкидлади.

Унга кўра, айни пайтда пойтахтдаги 30 минг хусусий уйнинг 14 мингтасида газ бўлса, 4 мингга яқин уй-жой газ билан таъминланган. Шаҳарни газлаштиришнинг комплекс режаси ҳам тасдиқланган.

«Ўйлайманки, хусусий уй-жой секторини газлаштириш бўйича муҳим муаммо ҳал бўлади», – деди у.

Зулфуҳар Жолдасовнинг сўзларига кўра, шаҳардаги иккита иссиқлик электр станциясининг сув иситиш қозонлари газга ўтказилди, бу эса атмосферага зарарли чиқиндиларни йилига 20 минг тоннага камайтириш имконини берди.

Шунингдек, у Алмати экологиясини яхшилаш мақсадида 2025 йил охиригача шаҳар иссиқлик электр станциясини газга ўтказиш режалаштирилганини таъкидлади. Станция модернизация қилингандан кейин атмосферага чиқинди газлар ҳажми 37 минг тоннадан 6 минг тоннагача камаяди.


Муаллиф: Марлан Жиембай