«Банкларни ҳисобга олмаганда, Нур-Султан шаҳрининг барча объектлари штат режимида ишлаб турибди. Шу билан бирга, жамоат транспорти ҳам штат режимида қатнамоқда», - деди Ақмарал Олжабаева агентлик мухбирига.
Унинг айтишича, пойтахтда интернет тармоғи чекланган. Шу сабабли йўл ҳаққини онлайн тўлай олмаганлар жамоат транспортидан бепул фойдаланиши мумкин.
Таъкидлаб ўтамиз, айни соатда пойтахтдаги савдо-кўнгилочар марказлари, дўконлар очиқ.
«Аммо, фуқароларни одамлар кўп тўпланадиган жойларга бормасликка чақирамиз. Ҳозир энг асосийси - хавфсизлик», - деди Ақмарал Олжабаева.