Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, иштирокчилар халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари, жумладан, Украинадаги вазият ва унинг Марказий Осиё минтақасига таъсирини муҳокама қилган.
«G5 1 формати Марказий Осиёнинг бешта давлати ва АҚШ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг кўп томонлама механизми ҳисобланади.
Навбатдаги вазирлар учрашуви жорий йилда Қозоғистон пойтахтида Марказий Осиё давлатлари Ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ Давлат котиби иштирокида ўтказилиши кутилмоқда«, - дейилади ТИВ хабарида.