Конференция иштирокчилари сўнгги пайтдаги мураккаб вазият ва таҳдидлар, шунингдек, минтақавий хавфсизликни таъминлашда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг роли ва ўрнини муҳокама қилишди. Бундан ташқари, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари ва йўналишлари белгилаб олинди.
Тадбир доирасида Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари - Қозоғистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи генерал-лейтенант Марат Қусаинов Ўзбекистон ва Покистондаги ҳамкасблари, шунингдек AҚШ Марказий қўмондони билан бир қатор учрашувларда иштирок этди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу конференция 2015 йилдан буён минтақа мамлакатлари ва ундан ташқарида ўтказилади.