Бу ҳақда Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин маълум қилди.
« Нур-Султан ва Алматининг айрим аҳолиси Интернет тезлиги сезиларли даражада ошганини пайқаган бўлиши мумкин. Биз 5G тармоғини синаб кўриш учун частота диапазонини ажратдик. Телекоммуникация операторлари Нур-Султан ва Алмати шаҳарларида 5G тармоқларини синовдан ўтказмоқда «,-деб ёзди Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин ўзининг Instagram саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, биринчи стандартлар яхши натижаларни кўрсатмоқда.