Номаълум шахс Токио метросида одамларга кислота сепди

Фото: None
TOKYO. Kazinform - Япония пойтахтидаги метро бекатларидан бирида номаълум шахс сульфат кислотасини сепиб, бир кишини жароҳатлади. Бу ҳақда Kazinform NHK телеканалига асосланиб хабар бермоқда.

Aйтилишича, ёвуз одам Широканэ-Таканава бекатида бошқа бировнинг юзига кислота сепиб, воқеа жойидан қочиб кетган. Жабрланувчи касалхонага ётқизилган.

Яна бир аёл тўкилган суюқликка тойиб йиқилди ва жароҳат олди.

Ҳозирда Токио полицияси қочқинни қидирмоқда.