Никол Пашинян КХШТ кенгаши мажлисида қатнашмайди
21:19, 14 Ноябрь 2023
Арманистон бош вазири Никол Пашинян 23 ноябрь куни Минскда бўлиб ўтадиган КХШТ кенгаши йиғилишида иштирок этмайди. Бу ҳақда Арманистон бош вазири девони матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.
Беларусь томонининг ташаббуси билан Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Беларусь президенти Александр Лукашенко ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Бош вазир девонининг хабар беришича, 23 ноябр куни Беларусь пойтахти Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) Кенгаши йиғилишини ўтказиш масалалари муҳокама қилинган.
Бош вазир Пашинян Беларусь президентига йиғилишда қатнаша олмаслигини маълум қилди ва КХШТ ҳамкорлари бу қарорни тўғри тушунишига умид билдирди.