Нигерияда террорчилар 73 кишини ўғирлаб кетишди

Фото: Фото: Анадолы

ASTANA. Kazinform — Нигериянинг Замфара штатидаги иккита қишлоқда 73 киши ўғирлаб кетилди, деб хабар беради Анадолу агентлиги.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, қуролли тўда аъзолари Замфара штатидаги Бузугу ва Раяу қишлоқларига ҳужум қилган.

Ҳужум натижасида 73 киши ўғирлаб кетилган, кўплаб одамлар яраланган.

Воқеа жойига хавфсизлик кучлари сафарбар этилган ва тергов бошланган.

Нигерия бир неча йиллардан бери қуролли тўдалар ва террорчи гуруҳларнинг ҳужумларидан азият чекяпти. Улар орасида машҳур «Боко Харам» ташкилоти ва Ғарбий 

Африкадаги ИШИДнинг ISWAP бўлими бор. Бу гуруҳлар тез-тез мамлакатнинг турли минтақаларида одам ўғирлаш, ҳужумлар ва террористик ҳаракатлар уюштириб туради. 

Нигерияда одам ўғирлаш ўлим билан жазоланса-да, одам ўғирлаш ва товламачилик кенг тарқалган.

Қуролли шахслар одатда мамлакат шимолидаги қишлоқлар, мактаблар ва йўловчиларни нишонга олади ва тўлов талаб қилади.

Аввалроқ Нигериянинг Кацина штатида намоз вақтида масжидга уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.