Нидерландиядаги турнирда беш нафар қозоғистонлик боксчи ғалаба қозонди

Фото: Фото: ҚР МОҚ

ASTANA. Kazinform – Нидерландиянинг Эйндховен шаҳрида бўлиб ўтаётган Eindhoven Cup халқаро турнирида қозоғистонлик боксчиларнинг 6 июнь кунги натижалари эълон қилинди.

Мусобақанинг биринчи кунида терма жамоамиздан олти нафар боксчи рингга кўтарилди.

Улар орасида Ерхан Турдан, Ертуған Зейнуллинов, Абилайхан Жусупов, Сабиржан Акқалиқов, Сағиндиқ Тоғамбай ва Нурлан Сапарбай бор.

Уларнинг натижалари қуйидагича:

60 кг Ерхан Турдан (Қозоғистон) — Расул Гулиев (Украина). Жанг ҳакамлар қарорига кўра Р.Гулиевнинг ғалабаси билан якунланди.

65 кг. Ертуган Зейнуллинов (Қозоғистон) — Хилаль Салех (Швеция). Ҳакамларнинг бир овоздан қарори билан ғалаба Е.Зейнуллиновга берилди.

70 кг. Абилайхан Жусупов (Қозоғистон) — Александр Трофимчук (Литва). Ҳакамларнинг бир овоздан қарори билан ғалаба А.Жусуповга берилди.

75 кг. Сабиржан Аққалиқов (Қозоғистон) — Орландо Холли-Сотоми (Уэльс). Ҳакамларнинг бир овоздан қарори билан С.Аққалиқов ғалаба қозонди.

90 кг. Сағиндиқ Тоғамбай (Қозоғистон) — Дакай Альбон (Босния ва Герцеговина). С. Тоғамбай иккинчи раунддаёқ нокаут билан ғалаба қозонди.

90 кг дан ортиқ. Нурлан Сапарбай (Қозоғистон) — Мервель Бинда (Германия). Ҳакамларнинг якдил қарори билан Н.Сапарбай ғалаба қозонди.

Энди терма жамоадан Даниял Сабит (50 кг), Маҳмуд Сабирхан (55 кг), Ерасил Жақпеков (80 кг), Даулет Тилемисов (85 кг) рингга чиқади.

Халқаро турнир 6-9 июнь кунлари бўлиб ўтади.